Уч йилдан кейин Украинанинг йўқ бўлиб кетиш хавфи яна қайтди - Видео

- Author, Жереми Боуэн
- Role, Халқаро муҳаррир
Бугун Киев уч йил олдинги уруш шаҳрига ўхшамайди. Дўконлар очиқ, ишга бораётганлар кўплигидан кўчада автомашиналар тирбандлиги юзага келиб, йўловчилар "ушланиб қоладилар". Бироқ 12 феврал куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, бир ярим соатлик суҳбатда Кремлни Оқ Уй "сиёсий қучоғига олгани"дан кейин 2022 йилги мамлакат йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги борасидаги қўрқинчли тушлар яна ортга қайтди. Украиналиклар Президент Жо Байденнинг ўзларига қуролларни қандай бераётгани ва берганидан кейин қўллашга чеклов киритганидан ғазабда эдилар. Аммо ўшанда ҳам улар Байден ким тарафида эканини яхши билардилар.
Доналд Трамп эса уруш ҳақида Президент Путин қарашларини акс эттирадиган "кўпиртириш", чала ҳақиқат ва тўғридан-тўғри ёлғонларни қалаштириб ташлади. Буларнинг ичига Украина Президенти Володимир Зеленский Украинанинг тақдирини ҳал қилаётган Америка ва Россия билан бир столда ўтиришга ҳаққи йўқ диктатор деб атагани ҳам киради. Трампнинг энг катта ёлғони, урушни Украина бошлади, дегани бўлди.
Трампнинг музокара стратегияси ҳали мулоқот бошланмасдан туриб ён босишни талаб қилишни ўз ичига олади. Қўшни мамлакатга бостириб кириб, улкан вайронагарчилик, юз минглаб инсон ўлими ва мажруҳ бўлишига сабабчи бўлган, халқаро қонунларни поймол этган мамлакатга босим қилиш ўрнига Трамп Украинага "ташланди".
Трампнинг оммавий баёнотлари Россияга муҳим ён босишни, Украина НАТОга қўшилмаслигини ва куч билан босиб олинган ерларини тан олишни талаб қилади. Владимир Путин кучни ҳурмат қиладиган, ён босишни ожизлик сифатида қабул қиладиган сиёсатчи деб танилган.
Путин ҳозир ўзининг ҳарбийлари босиб олганидан ҳам кўра кўпроқ Украина заминини қўлга киритиш қароридан қайтган эмас. 2022 йил босқинидан кейинги Россия ва АҚШ ўртасидаги Саудия Арабистонидаги илк музокаралардан сўнг дарҳол Путиннинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина хавфсизлигини кафолатлайдиган НАТО қўшинлари Украинага жойлаштирилмасин, деган талабини яна такрорлади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Бундан олдин россияликлар ва америкаликлар билан кўп мулоқотда бўлган европалик ветеран дипломатнинг менга айтишича, кекса, тажрибаси катта Лавров Трампнинг энди тетапоя қилаётган Давлат Котиби Марко Рубиони "юмшатиб қайнатилган тухумдек еб ташлайди".
Мушкулликлар вақти

Бир неча кун олдин Трамп Украина президентига янгидан-янги айбловларни илгари сурган вақт мен Киевнинг қаттиқ қўриқланадиган ҳукумат кварталида Иҳор Брусило билан учрашдим. У Президент Зеленский бош маслаҳатчиси ва президент маъурияти раҳбари ўринбосари ҳисобланади. Брусило Трамп ўзларига нақадар босим қилаётганини тан олди.
"Бу жуда, жуда қийин. Бу жуда қийин, мушкул вақт. Мен ҳозир 2022 йилдагига қиёслаганда осонроқ демаган бўлардим. Б худди ўша кунларни қайта бошингдан ўтказишга ўхшайди", дейди Иҳор Брусило.
Унинг айтишича, украиналиклар, уларнинг президенти худди 2022 йилдагидек ўз мустақилликлари учун туриш қарорида қатъийлар.
"Биз суверен мамлакатимиз. Биз Европанинг бир қисмимиз ва шундай бўлиб қоламиз".
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Сўниб бораётган ранглар

Сурат манбаси, Getty Images
Владимир Путин Украинага тўлақонли босқин бошлаш фармонини берганидан бир ҳафта ўтиб жанг овозлари деярли бўшаб қолган Киев кўчаларида эшитиларди.
Киевнинг кенг хиёбонларида текшириш нуқталари ва баррикадалар ташкил этилган, қум қопларидан деворлар қурилиб, темир тўсинлардан танк "қопқон"лари ўрнатилган эди. Темир йўл вокзалида россияликлардан қочаётган аксари аёллар ва болаларнинг 50 минги ҳар куни хавфсиз жойга жўнатилар эди.

Сурат манбаси, Getty Images
Вокзал платформалари тўлиб-тошган, ҳар сафар поезд келганда, ваҳима бошланар, одамлар бир-бирини итариб, уриб-суриб, тезроқ поезда чиқиб олишга шошилар эдилар. Ўша аёзли, шафқатсиз шамол ва қор бўронлари эсиб турган кунларда XXI асрнинг ранглари сўниб бораётгандек, европаликлар "энди бўлди, тарихга айланди" деб жавонга қўйган эски оқ-қора кино кадрларига айланаётгандек эди.
Президент Зеленский, Жо Байденнинг сўзларига кўра, босқин муқаррар экани ҳақидаги Америка огоҳлантиришларини "эшитишни истамаган эди". Россия қиличини сирмаётган Путин бир ҳол. Аммо ўн минг аскар ва зирҳли техника колонналари билан тўлқонли босқин, албатта, ўтмишда қолган нарса бўлиши керак эди.
Путин Россиянинг кучли ва модернизация қилинган армияси ўжар, мустақил қўшниси ва унинг итоатсиз президентини тезда "иши ҳал қилиб қўйишига" ишонган эди. Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари ҳам Россия тез фурсатда ғалаба қозонади деб ўйлаган эдилар. Телевидениедаги янгиликлар каналларида пенсияга чиққан генераллар Ғарб санкциялар жорий этиб, "охири бахайр бўлсин" деб кутиб турган вақтда украин исёнчиларини қуроллантириш учун енгил қуролларни яширинча олиб кириш йўлларини маслаҳат берган эдилар.

Сурат манбаси, Getty Images
Россия қўшинлари Украина чегараларида тўпланган пайтда, Германия ҳужум қуроллари ўрнига 5000 та баллистик жанг каскасини юборди. Киев шаҳрининг ҳокими ва оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Виталий Кличко немис газетасига шундай деди: "бу ҳазил... Германиянинг кейинги ёрдами нима бўлади, ёстиқларми");