Секс: Климаксдан кейин ҳам жинсий алоқа қилиш мумкинми?

Иллюстратив сурат.

Сурат манбаси, Getty Images

Жинсий майл сустлиги, қин қуруқлиги ва кайфият ўзгарувчанлиги – булар климакс ёки менопауза даврида аёллар тез-тез дуч келадиган баъзи аломатлардир.

Кўпчилик учун бу ўзгаришлар менопаузадан ўн йил олдин, «перименопауза» деб аталадиган даврда бошланиши мумкин.

Сюзан 40 ёшлар ўртасида, Канаданинг Ванкувер шаҳрида яшайди. У перименопаузани бошдан кечирмоқда ва шундай дейди: "Жинсий алоқа жуда оғриқли бўлиб қолди. Жинсий истак бор, лекин оғриқ тўхтатиб қўяди. Нима бўлаётганини аниқ билмасдим ва тўғрисини айтсам, бу ҳақда шифокоримга айтишга анча вақт кетди."

Умр кўриш давомийлиги ошиши билан аёллар ҳаётларининг учдан бир қисмини постменопауза даврида ўтказишлари мумкин. Менопауза – гормонлар даражаси пасайиши туфайли аёлнинг ҳайз кўриши тўхташи. Бу аёлнинг репродуктив ёши тугашини англатади ва кўплаб жисмоний ҳамда руҳий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

Буюк Британияда умумий амалиёт шифокори ва соғлиқни сақлаш таълими тарғиботчиси доктор Азиза Сесайнинг айтишича, оғриқли жинсий алоқага олиб келадиган қин қуруқлиги эстроген гормони даражаси пасайишининг бевосита натижасидир. Аммо кўплаб маданиятларда аёллар жинсий алоқа ҳақида гапириши ҳали ҳам табулиги сабабли, "ҳали ҳам оғриқли жинсий алоқани нормал ҳисоблайдиган ва гетеросексуал муносабатларда эркакларимизга ёқиш учун бу оғриққа чидашимиз керак, деб ўйлайдиган аёллар бор", дейди у.

Доктор Азизанинг айтишича, ана шундай ишончлар туфайли кўплаб аёллар бу муаммоларни ҳал қилиш учун унга мурожаат қилмаслиги мумкин ва шунинг учун "улар жим туриб азоб чекаверади," дея қўшимча қилади.

Алоқадор мавзулар:

Гормонлар ва яширин аломатлар

Шифокорлар
gettyimages/illyustrativ
Hali ham og‘riqli jinsiy aloqani normal hisoblaydigan va geteroseksual munosabatlarda erkaklarimizga yoqish uchun bu og‘riqqa chidashimiz kerak, deb o‘ylaydigan ayollar bor.
Doktor Aziza Sesay
Buyuk Britaniyada umumiy amaliyot shifokori va sog‘liqni saqlash ta'limi targ‘ibotchisi (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Докторнинг тушунтиришича, эстроген тухумдонлар чиқарадиган тестостерон билан бир қаторда жинсий майлга таъсир этади ва бу гормонлар даражаси пасайишни бошлагач, жинсий истакларимизда ўзгаришни ҳис қиламиз.

Рози 45 ёшда ва Германияда яшайди. У 30 ёшида тухумдон саратони ташхиси қўйилгандан кейин бачадони олиб ташланган. Бу жараён эрта менопаузага олиб келган. У Би-би-сига айтишича, бошдан кечирган ўзгаришлар кескин бўлган: "Мен илгари жинсий алоқадан жуда лаззатланардим, тўсатдан бу йўқолди, жисмоний қўзғалишни ҳис қилолмайдиган бўлиб қолдим."

Калифорниялик психолог ва жинсий терапевт доктор Нозанин Маалийнинг айтишича, менопауза даврини бошдан кечираётган аёлларнинг аксарияти жинсий алоқага хоҳиш йўқлиги ва оғриқ сабабли унга мурожаат қилишади. "Кўп ҳолларда улар ўзларини тиқилиб қолгандек ҳис қилишади. Аммо жинсий алоқада бўлишни хоҳлайдиган, лекин тўлақонли жинсий алоқага қизиқмай қўйган кўплаб аёллар ҳам бор," деб тушунтиради у.

Бироқ ҳаётнинг бу босқичида аёллар учун жинсий алоқага истак камайиши сабаби фақат қин қуруқлиги ёки либидонинг пастлиги эмас. Буюк Британияда яшовчи 49 ёшли Яс учун сийдик йўллари инфекцияларининг такрорланиши жинсий алоқага бўлган қизиқиш йўқолишига сабаб бўлган. У Би-би-сига шундай дейди: "Жинсий алоқага бўлган қизиқишимни йўқотдим, чунки ҳар сафар у даҳшатли оғриқли инфекциялар билан тугайди." Унинг айтишича, узоқ вақт давомида шифокорлар бу муаммони менопауза билан боғлиқ деб ташхис қўймаган.

Доктор Сесай сийдик йўллари инфекциялари ҳам эстроген даражаси пасайишининг ён таъсири эканлигини тушунтиради. "Одамлар эстроген ҳақида ўйлаганда, кўпинча ҳайз кўриш ёки унинг репродуктив жиҳатлари ҳақида гапиришади, аммо эстроген шундай ажойиб гормонки, у соч фолликулаларимиздан тортиб теримизгача, бутун танамизда ишлайди. Эстроген қин ва сийдик йўлини намлаш учун масъул ва эстроген миқдорининг камайиши сийдик йўли атрофидаги тўқималарни юпқа, қуруқ ва инфекцияларга мойил қилиб қўяди," дейди у.

Кўплаб маданиятларда аёлларнинг жинсийлиги фақат кўпайиш билан боғлиқ деб ишонилади ва шунинг учун аёлларнинг жинсий ҳаёти менопаузадан кейин тугайди деган нотўғри тушунча мавжуд. Доктор Маали қўшимча қилишича, аёлларни фақат ёшлиги учун қадрлаш уларнинг ҳаётининг бу босқичини қийинлаштириши мумкин ва "бу баъзи аёлларга қайғу билан келади."

Бироқ у, шунингдек, "ҳаётидаги энг яхши жинсий алоқани менопаузадан кейин бошлайдиган" мижозлари борлигини ҳам айтади.

Баданига гормонли крем суртаётган аёл.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Гормонларни алмаштириш терапияси ҳапдорилар, пластирлар ва геллар шаклида мавжуд.

Даволаниш усуллари борми?

Доктор Маалининг айтишича, "менопауза муаммоларининг барчаси ечимга эга ва аёлларга фаол жинсий ҳаётни давом эттиришга ва кўпроқ завқ олишга ёрдам берадиган кўплаб тиббий ва нотиббий усуллар бор."

65 ёшли Халдита Лондонда яшайди ва унинг жинсий ҳаёти менопауза билан бир вақтда эридан ажрашиши туфайли яхшилана бошлаган. У Би-би-си билан суҳбатда шундай дейди: "Мен 43 ёшимда ажрашдим ва менинг перименопауза белгиларим 45-46 ёшимда бошланди. Мен "Урра!" деб юборардим. Ниҳоят озод бўлдим. Ўшанда мен жуда соғлом ва қизиқарли жинсий ҳаёт кечира бошладим."

Эҳтиросни алангалатиш ҳақида гап кетганда, доктор Маалининг энг яхши маслаҳати "жинсий сценарийни қайта кўриб чиқиш"дир. Унинг айтишича, биз ҳаммамиз "жинсий алоқа қандай бўлиши кераклиги ва яхши жинсий алоқа нима эканлиги ҳақида тасаввурга эгамиз, аммо танамиз ўзгариши билан бу зеҳний қолипни янгилашимиз ва ўзгартиришимиз керак. Ҳаётингизнинг бу босқичида ўзингиздан сўранг: мен учун қандай жинсий алоқа яхши"Трамп " loading="lazy" width="800" height="449" style="aspect-ratio:800 / 449" class="bbc-139onq"/>