Россия ҳеч кимга билдирмай ядровий қуролларини янгиламоқда. Отиш жойи Қозоғистон яқинида

Оренбург вилоятидаги "Ясний" ракета отиш базасида барпо этилган йиғиш, синовдан ўтказиш корпуслари, ёқилғи қуйиш станцияси ва маъмурий-меҳмонхона мажумаси

Сурат манбаси, Wikimedia Commons/ISC Kosmotras

  • Author, Янгиликлар бўлими
  • Role, Би-би-си Рус хизмати
  • Twitter,

Германиянинг Spiegel журнали хабар беришича, Россия ҳукумати бир неча йилдан буён ўз ҳарбий ядро объектларини кенг кўламда модернизация қилиш бўйича яширин ишламоқда. Нашр Spiegel журналистлари Даниянинг мустақил тадқиқот маркази Danwatch билан ҳамкорликда ўтказган суриштирув натижаларини эълон қилди.

Нашр тушунтиришича, иккала ташкилот ходимлари Урал тоғлари жанубидаги Оренбург вилоятида жойлашган "Ясний" парвоз базаси мисолида Россия ядро салоҳиятининг "улкан модернизацияси" қандай кечаётганини кўрсатувчи юзлаб батафсил чизмалар ва бошқа махфий ҳужжатларни қўлга киритишган.

"Ясний" – Россия ҳудудидаги 11 та нуқтадан бири бўлиб, у ердан узоқ масофали, шу жумладан, ядро каллакли ракеталарни учиришга мўлжалланган.

Шов-шувли мақола муаллифлари айтишича, журналистлар жами "Danwatch кўп ойлар давомида оммавий маълумотлар базасидан тизимли равишда олган Россия ҳарбий харидларига оид икки миллиондан ортиқ ҳужжатни таҳлил қилишган."

"Россия ҳокимияти ушбу базага киришни аста-секин чеклаб борди, – дейди муаллифлар, – аммо биз турли рақамли технологиялар, жумладан, Россия, Қозоғистон ва Беларусда жойлашган серверлар тармоғи ёрдамида бу чекловларни четлаб ўтишга эришдик."

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Россия ва Қозоғистон ҳудуди харитаси ва унда кўрсатилган "Ясний" ракета отиш базаси

Бироқ, иш кўламини журналистлар эълон қилган ушбу ҳудуднинг бир неча йил фарқ билан олинган сунъий йўлдош суратларини таққослаш орқали ҳам кўз билан кўриш мумкин.

Илгари ер юзасида фақат "ракета шахтасининг қопқоғи ва паст девор билан ўралган бир жуфт оддий бино"ни кўриш мумкин бўлган жойда, энди учта юқори кучланишли чегара билан ўралган бутун ҳарбий мажмуалар пайдо бўлган.

Ҳамма жойга кузатув камералари ўрнатилган ва зарур мудофаа чоралари кўрилган – масофадан бошқариладиган ўт очиш нуқталари, пистирма гранаталар ва замонавий ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари.

Космические снимки двух точек запуска ракет, сделанные с разницей в несколько лет и демонстрирующие проделанную за это время работу
Сурат тагсўзи, Тадқиқот муаллифлари чап томондаги суратлар қачон тасвирга олинганини аниқлаштирмайдилар, бироқ ўнг томондаги хариталар 2024 йилга тааллуқли

Баъзи тасвирларда айрим биноларнинг аниқ контурларини ҳам ажратиб олиш мумкин – масалан, ўралган ҳудуд марказида жойлашган кузатув миноралари.

"Ўн йиллар давомида тадқиқотчилар Россия ядро салоҳияти ривожланишини айнан шундай, сунъий йўлдош тасвирлари орқали кузатиб келишган," деб ёзади ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ўғирлик ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга мавзулар бўйича суриштирувлари билан танилган Danwatch нашри.

"Аммо сунъий йўлдош том остига ҳам, айниқса ер остига ҳам кира олмайди. Шу боис илгари ядро базаларини кузатиш шу билан чекланган эди, – дея давом этади Danwatch муаллифлари. – Яқин-яқингача шундай эди."

Схема внутреннего устройства наблюдательной башни, расположенной на территории одного из ЗАТО — пусковой базы «Ясный»

Сурат манбаси, Danwatch

Сурат тагсўзи, Тадқиқотчилар "Ясний" отиш базаси ичида жойлашган биноларнинг лойиҳа чизмаларини қўлга киритганлар. Мана бу кузатув минорасининг кесими

Энди эса, Россия куч тузилмаларидан махфий ҳужжатларнинг "улкан сизиб чиқиши" натижасида, журналист-суриштирувчилар ёпиқ ҳудудда айнан нималар жойлашгани, бу объектлар қандай тузилгани ва уларнинг қўриқланиши қандай амалга оширилиши ҳақида анча кўпроқ маълумотга эга бўлишди.

Журналистлар қўлида "Владимир Путиннинг режаларини ўраб турган сир пардасини биринчи марта кўтариш" имконини берувчи "янги базаларининг юзлаб батафсил чизмалари" бор.

"Ушбу чизмалар ёрдамида биз биринчи марта биноларнинг ичига назар солишимиз ва ҳатто ер остига киришимиз мумкин, – дейди Danwatch ҳаммуассиси ва ядро қуроли бўйича дунёдаги етакчи экспертлардан бири Ҳанс Кристенсен. – Бу мутлақо мисли кўрилмаган ҳолат."

Внутреннее устройство корпусов

Сурат манбаси, Danwatch

Путиннинг таҳдидлари реалликка айланмоқда

Суриштирувда эслатилганидек, 2018 йил 1 март куни Россия Президенти Владимир Путин Москвада шов-шувли нутқ сўзлаб, мамлакатни Ғарб билан қуролланиш пойгасида бир қадам олдинга олиб чиқадиган бир қатор янги ядро қурол тизимлари яратилганини эълон қилган эди.

"Ҳеч ким бизни эшитишни истамади, – деган эди ўшанда Путин. – Энди эшитасиз."

Ўшанда Россия президенти сукут сақлаган нарса – бу Россия ядро қуроллари мажмуасини кенг кўламли модернизация қилиш эди.

Модернизация режасини ишлаб чиқишга 10 йилдан кўпроқ вақт кетган – бироқ Путин Москвадаги нутқини сўзлаганида, бу иш (шу жумладан, "Ясний"да ҳам) аллақачон қизғин давом этаётган эди.

Журналистлар ўрганган юз минглаб ҳужжатлар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда бутун Россия бўйлаб янги ҳарбий объектлар қурилган.

Совет давридаги эски базалар деярли қайта қурилди: уларнинг ҳудудида аллақачон юзлаб янги казармалар, кузатув миноралари, бошқарув марказлари ва омборлар барпо этилган, улар орасида корпусларни боғловчи умумий узунлиги бир неча километрга чўзилган ер ости туннеллари қазилган.

План-схема здания на территории ЗАТО

Сурат манбаси, Danwatch

Сурат тагсўзи, "Ясний" базаси ичида барпо этилган корпуслардан бирининг чизмаси

Би-би-си ҳарбий шарҳловчиси Павел Аксеновнинг таҳлили:

Spiegel ва Danwatch нашрларида эълон қилинган ҳужжатларда Россия ҳарбий объекти ҳудудидаги бинолардан бирининг чизмалари бор. Бинонинг вазифасини аниқ белгилаш қийин, бироқ унинг режасида "бошқарув пулти" ва қоровулхоналар кўрсатилган.

Бу нашрда тилга олинган бир қатор ҳарбий объектларда жойлашган кўплаб иншоотлардан биридир. Улардан қайси бирининг режаси журналистларга маълум бўлгани номаълум. Бироқ, хорижий давлатда бундай чизмаларнинг мавжудлиги Стратегик ракета кучлари базалари хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиради.

Стационар ядро объектлари, масалан, шахтали парвоз қурилмалари ёки жанговар зарядлар омборлари ҳаво ҳужумларидан яхши ҳимояланган. Улар юқори аниқликдаги ракета зарбасига ҳам, яқин атрофдаги ядро портлашига ҳам бардош бера олади, деб ҳисобланади.

Шахта иншоотларининг жойлашуви потенциал душманга маълум бўлиб, уларнинг хавфсизлиги фақат мустаҳкамлиги ва ер остида чуқур жойлашганлиги билан таъминланади.

Бу уларнинг бундай таҳдидлардан унчалик яхши ҳимояланмаган, аммо манёврчанлик ва ҳаракат яширинлиги туфайли устунликка эга бўлган кўчма парвоз тизимларидан фарқидир.

Стационар объектлар эса нафақат ракета зарбалари, балки махсус кучларнинг эҳтимолий диверсиялари учун ҳам заиф ҳисобланади.

Схема еще одного здания на территории ЗАТО

Сурат манбаси, Danwatch

Сурат тагсўзи, Яқинда қурилган корпуслардан бирининг чизмаси

Айнан шу сабабли бундай объектларни махсус тайёргарликдан ўтган бўлинмалар ва бошқа куч тузилмалари қўриқлайди. Агар бундай объектларнинг чизмалари очиқ фойдаланишга тушиб қолса, бу назарий жиҳатдан уларнинг ҳудудига бостириб киришга уринишга тайёргарликни осонлаштириши мумкин.

OAВ маълумотларига кўра, ғарблик журналистлар қўлига тушган объектлардан бири Россия-Қозоғистон чегарасидан атиги 30 километр нарида жойлашган.

Бу давлат Россия билан яхши муносабатда ва унинг ҳудудидан ядро объектларига ҳужум қилинишини тасаввур қилиш қийин.

Аммо бундай объектлар, ҳатто шундай эҳтимоли паст сценарийни ҳисобга олганда ҳам, жойлашуви фош бўлиб қолганининг ўзи Россия ҳарбийларини жиддий ташвишга солиши керак.