Америка Исроил ҳамкорлиги: Энди у замонлар ортда қолдими?

Доналд Трамп ва Бенямин Нетаняҳу

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳамаснинг 2023 йил 7-октабрдаги ҳужумлари ва Исроилнинг ҳарбий жавоби туфайли АҚШ ва Исроил ўртасидаги иттифоқ халқаро майдонда асосий эътиборга тушди.
  • Author, Том Бейтман
  • Role, BBC мухбири

Трамп Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан февраль ойида музокаралар ўтказган эди.  Нетаняху Трaмп инаугурациясидан кейин Оқ уйга таклиф қилинган биринчи хорижий лидер эди. АҚШ президенти унга Ғазо секторини назоратга олишга ваъда берди, аввалроқ бу ҳудудни "тозалаш" ва Фаластин аҳолисидан бўшатишга ҳам ваъда берганини эслаймиз.

Трамп ўз таклифи билан дунё эътиборини тортди - бу унинг маъмуриятининг Исроилни қўллаб-қувватлашини кучайтирди ва ушбу ҳаракатлари билан  халқаро ҳуқуққа зид равишда халқаро нормаларни бузди. Ҳозирги Республика партиясининг Исроил билан муносабатларининг энг юқори нуқтасини белгилаган воқеалар - баъзан "ҳар қандай бадал эвазига қўллаб-қувватлаш" деб таърифланади.

Алоқадор мавзулар:

Икки давлат ўртасидаги иттифоқ 2023 йил 7-октабрда Ҳамаснинг Исроилга ҳужуми ва ундан кейинги Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми туфайли халқаро майдонда асосий эътиборга тушди.

Ўша уруш даврида президент Жо Байден маъмурияти Исроилга 18 миллиард долларга яқин қурол юбориб, АҚШнинг мисли кўрилмаган даражадаги ёрдамини давом эттирди. Бу давр АҚШда кучайган норозилик намойишлари билан ажралиб турди, намойишчиларнинг кўпчилиги анъанавий Демократик партияга хайрихоҳ сайловчилар эди. Бу ҳолат Америка Қўшма Штатларининг Исроил ва фаластинликларга бўлган муносабати атрофида кескин маданий урушнинг марказига айланди. Мен намойишларда қатнашдим, унда намойишчилар Байденни қайта-қайта "Генотсидчи Жо" деб аташди - бу айбловни у доимо рад этган.

Ўша пайтда Доналд Трамп норозилик билдирувчиларни "радикал-чап қанот ақлдан озганлар" деб атади. Трамп маъмурияти ҳозирда антисемитизмда ёки Ҳамасни қўллаб-қувватлашда айбланган юзлаб чет эллик талабаларни депортация қилишни мақсад қилган. Бу ҳаракат судларда қизғин баҳсга сабаб бўлмоқда.

Демократлардан "овоз" кутган Байден учун эса Исроилни қўллаб-қувватлаш  аввалги президентлар, ҳатто Трампдан ҳам сиёсий жиҳатдан қимматга тушди.

Байденнинг Исроил билан муносабатлар бўйича асосий қарор қабул қилувчиларидан бири ҳали ҳам ўша пайтда қабул қилган қарорлари билан "бўғишиб" ётибди.

"Мен буни араб америкаликлар, араб бўлмаган америкаликлар, яҳудий америкаликлари учун ниҳоятда кучли ҳис-туйғуларни уйғотганини тушунаман", - дейди Байденнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

"Икки хил қарама-қарши мулоҳаза бор эди: бири Исроилнинг  ҳам тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўлишига олиб келадиган ҳаракатларига йўл очиб бермаслик,  гуманитар ёрдам оқими бўйича чеклашни хоҳлаш эди. Иккинчиси эса [...] Исроилни бир нечта турли фронтларда душманларига қарши туриш учун зарур бўлган имкониятлардан узиб қўймасликни таъминлаш хоҳиши эди."

"Қўшма Штатлар 7-октабрдан кейинги ўша кунларда Исроилни моддий, маънавий ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлади".

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аммо жамоатчилик фикрини ўрганиш америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш пасайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Шу йилнинг март ойида ўтказилган Gallup сўрови шуни кўрсатдики, америкаликларнинг фақат 46 фоизи Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирган (Галлап кузатувларининг 25 йиллик тарихидаги энг паст кўрсаткич),33 фоизи эса ҳозир Фаластинликларга ҳамдардлик билдиришини айтган - бу шу пайтгача бўлган энг юқори кўрсаткич. Бошқа сўровлар ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатди.

Гарчи фақат улар билан чекланмаган бўлса-да, ўзига хос камчиликларга эга бу сўровномалар ўзгариш асосан демократлар ва ёшлар орасида бўлаётганини кўрсатади. 2022 ва 2025 йиллар оралиғида Пю Тадқиқот Маркази республикачиларнинг Исроилга нисбатан салбий фикрда бўлганларининг улуши 27 фоиздан 37 фоизга ошганини аниқлади (бу ўзгаришнинг асосий қисми 49 ёшгача бўлган ёш республикачилар томонидан юзага келган).

АҚШ 1948 йил май ойидан - Америка янги ташкил этилган Исроил давлатини биринчи бўлиб тан олганидан бери, Исроилнинг энг кучли иттифоқчиси бўлиб келган. АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши узоқ муддатда давом этиши эҳтимоли жуда юқори бўлса-да, бу кайфиятдаги ўзгаришлар АҚШнинг қатъий қўллаб-қувватлашининг амалий даражаси ва сиёсий чегаралари, шунингдек, жамоатчилик фикрининг ўзгариши охир-оқибат Вашингтонга ва реал дунё сиёсатига таъсир этадими, деган саволларни туғдиради.

GETTY
AQShlik yoshlar urush yangiliklarini TikTok'dan olmoqda, G'azodagi tinch aholi o'limi esa yosh demokratlar va liberallar orasida Isroilni dastaklash kamayishiga sabab bo'lmoqda.
BBC.COM/UZBEK

Оқ уйда бўлиб ўтган баҳс

Кўпчилик учун АҚШ ва Исроил ўртасидаги яқин муносабатлар геосиёсий инфратузилманинг доимий, мустаҳкам бир қисми бўлиб туюлади. Аммо бундай бўлиши  кафолатланмаган эди - ва бошида асосан бир кишига боғлиқ бўлган.

1948 йил бошида АҚШ президенти Гарри С. Труман Фаластинга нисбатан ўз ёндашувини белгилаши керак эди. Британиянинг ўттиз йиллик мустамлакачилик ҳукмронлигидан сўнг, чиқиб кетиш ниятини эълон қилганида, мамлакат яҳудийлар ва араб фаластинликлари ўртасидаги мазҳаблараро қонли тўқнашувлар гирдобида эди. Труман Европада Ҳолокостдан омон қолган яҳудийларнинг аҳволидан чуқур таъсирланди.

Ню-Йорк шаҳрида бўлажак академик ва Исроил бош вазири Голда Меирнинг тарихчиси  ёш Франсин Клагсбрун ота-онасининг яҳудий ватани учун ибодат қилаётганини кўриб катта бўлган."

АҚШ президенти ўз мамлакати Ғазо секторини назорат остига олишига ваъда берди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ президенти ўз мамлакати Ғазо секторини назорат остига олишига ваъда берди

Мен яҳудий ва жуда сионистик оилада ўсганман", - дейди у. "Акам ва мен Англия ўз эшикларини очиши учун пул йиғишга чиқардик. Акам метро поездларига тушарди, поезддаги барча эшиклар очилганида ва у "очинг, очинг, Фаластинга эшикларни очинг" деб бақирарди", - деб эслайди у.

Труман маъмурияти яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаш масаласида кескин бўлинган эди. Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Давлат департаменти яҳудий давлатини тан олмаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Улар араб давлатлари билан қонли тўқнашув бўлишидан, бу АҚШни ҳам тортиб, Советлар билан Совуқ урушнинг кучайишига олиб келишидан хавотирда эдилар.

Британия Фаластиндан чиқиб кетишидан икки кун олдин Оқ уйда ўта кескин баҳс бўлиб ўтди. Труманнинг ички маслаҳатчиси Кларк Клиффорд яҳудий давлатини тан олишни ёқлаб чиқди. Баҳснинг нариги томонида Давлат котиби, Труман "яшаб турган энг буюк америкалик" деб ҳисоблаган Иккинчи жаҳон уруши генерали Жорж Маршалл турарди.

Труман жуда қадрлаган бу инсон минтақавий уруш хавфи туфайли президентнинг яҳудий давлатини зудлик билан тан олишига қаттиқ қарши эди - ҳатто Труман агар тан олиш тарафдори бўлса, келгуси президентлик сайловларида унга овоз бермаслигини ҳам айтди.

АҚШ 1948 йилдан буён Исроилнинг энг кучли иттифоқчиси бўлиб, у янги эълон қилинган давлатни биринчи бўлиб тан олган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ 1948 йилдан буён Исроилнинг энг кучли иттифоқчиси бўлиб, у янги эълон қилинган давлатни биринчи бўлиб тан олган.

Аммо ғайриоддий кескинликка қарамай, Труман икки кундан кейин мамлакатнинг биринчи бош вазири Давид Бен-Гурион томонидан Исроил давлати эълон қилинган заҳоти уни тан олди.

Ню-Йоркда туғилган, 1930 йилларда Британия томонидан Қуддусдан қувилган фаластинлик тарихчи Рашид Холидийнинг айтишича, АҚШ ва Исроил қисман муштарак маданий алоқалар туфайли бирлашган. Унинг сўзларига кўра, 1948 йилданоқ фаластинликлар АҚШда муҳим дипломатик устунликка эга эмас эдилар. Тенг бўлмаган бу курашда уларнинг миллат сифатида ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқи  четга сурилган эди.

Президент Гарри С. Труман Исроил давлатини Исроилнинг биринчи бош вазири Девид Бен-Гурион томонидан эълон қилингандан сўнг дарҳол тан олди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Президент Гарри С. Труман Исроил давлатини Исроилнинг биринчи бош вазири Девид Бен-Гурион томонидан эълон қилингандан сўнг дарҳол тан олди.

Бошқа томонда келиб чиқиши европалик ва америкалик бўлган одамлар бошчилигидаги сионистик ҳаракат мавжуд эди... Арабларда эса бундай нарса йўқ эди", - дейди у. "[Араблар] Фаластин тақдирини ҳал қилган мамлакатларнинг жамиятлари, маданияти, сиёсий етакчилари билан таниш эмас эдилар. "Агар Америка қандай эканлигини билмасангиз, Америка жамоатчилигига фикрингизни қандай етказишингиз мумкин");