Ўзбекистон ва Марказий Осиё бугун ўзини Россия таҳдидидан ҳимоя қила оладими? O‘zbekiston Rossiya Putin Yangiliklar

Сурат манбаси, RASMIY
Ким нима дейди?
Алоқадор мавзулар:
- Янгиликлар. Ўзбекистон: Россия қўрқитмоқчими?
- Янгиликлар. Ўзбекистон: Бугун Путинга "Йўқ", дейиш хавфлими? Россия ва Марказий Осиё. Видео
- Янгиликлар. Ўзбекистон: Мирзиёев нега жиддий ташвишда эканликларини айтди, Россия бекорга қўрқитмаяптими?
- Янгиликлар. Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев қудратларга кескин кетди, нима учун "ўлишга тайёр" эканини ҳам айтди

Ўзбекистон ва Марказий Осиё бугун ўзининг Россия таҳдидидан ҳимоя қила оладими?
Россиялик шовинист сиёсатчиларнинг Марказий Осиёга қаратилган чиқишлари кучайган, улар томонидан Қозоғистондан кейин Ўзбекистоннинг ҳам ҳудудий яхлитлиги ва миллат сифатидаги мавжудияти устма-уст саволга олинган бир манзарада Би-би-си Ўзбек хизматининг айни мазмундаги пости шу кунларда унинг ижтимоий тармоқлардаги акаунтларида энг кўп шарҳланган, ёқтирилган ва улашилганларидан бирига айланган.
Қозоғистон президентининг сўзларидан келтирилган иқтибосга асосланиб қўйилган мазкур савол фолловерларимизнинг қизғин баҳсу муҳокамаларига сабаб бўлган, постимиз остида қолдирилган коментларнинг сони саноқли соатларнинг ўзидаёқ бир неча ўнга етган.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳали Россиянинг Украинага босқинидан бир йилча аввал "Egemen Qazaqstan" давлат нашрига берган интервьюсида Қозоғистон "ҳудудий яхлитлигини савол остига олувчи "иғвогорона амаллар"га қарши мамлакати расман қарши туриши кераклигини айтган.
У "Қозоғистоннинг миллий манфаатларини ҳам "нон" ва ҳам "тош" билан ҳимоя қилишга ҳозир туришлари лозимлигини яна бир бор таъкидлаш"ни истаган.
Президент Тоқаевнинг айни мазмундаги сўзлари Россиянинг бошқарувдаги "Единая Россия" депутатлари қолиб, президент Путин шахсан ўзининг ҳам "ер даъвоси"га оид баёнотлари ортидан янграган.
Путин ўшанда Совет Иттифоқи таркибига кирган пайтда кўплаб республикалар тарихан Россияга тегишли бўлган ерларга эгалик қилиб олишганини иддао қилган.
Россия раҳбари ўшанда бирор бир давлатдан алоҳида ном тутмаган эса-да, аксарият минтақавий таҳлилчилар ўшанда бунинг Қозоғистон ва Украинага ишора эканини айтишган.
Президент Путиннинг бу сўзлари постсовет ҳудудидаги кўпчиликнинг ҳам эътиборидан четда қолмаган, Россия раҳбарининг айни мазмундаги суҳбати улар томонидан анчайин нохуш қарши олингани ижтимоий тармоқлардаги умумий кайфиятда яққол сезилган.
Россиялик сиёсатчиларнинг бу даъволари Қозоғистон ичкарисида ҳам кескин акс-садоларга сабаб бўлган.
Қозоғистонлик айрим таниқли сиёсатчилар бу Россия ҳокимиятининг "кучайиб бораётган янги империячилик синдроми"нинг ифодаси эканини айтишган.
Зиёли, фаоллар ва айрим мухолифат вакиллари эса, буни шундай қолдирмасликка даъват қилиб ҳам чиқишган.
Қозоғистон Россия шамсияси остидаги ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши, "Бойқонур"нинг ижарасини тўхтатиб қўйиши, россиялик бу депутатларни мамлакатда "исталмаган шахслар", деб эълон қилиши кераклигини таъкидлашган.
Президент ва ўша пайтда ҳали Элбоши бўлган Нурсултон Назарбоевни бу даъволарга қарши "очиқча муносабат" билдиришга ундашган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эса, Россия томонига бу хусусда расман норозилик нотаси юборган.
Бунга ўхшаш баёнотлар алал-оқибат ўзаро муносабатларига "жиддий зиён" етказиши мумкинлиги билан огоҳлантирган.
Бу каби воқеълик ҳам ўзининг анчайин ғайриодатий экани билан Қозоғистоннинг айни мазмундаги даъволардан қанчалик жиддий хавотирда эканига далолат қилмай қўймаган.
Ўшанда Қозоғистон томонининг йўллаган нотасига Россия Ташқи ишлар вазирлигининг жавоби қандай бўлгани ноаён қолган.
Аммо орадан йил ўтиб, Қозоғистон ўзининг мустақил тарихидаги энг қонли ғалаёнларнинг бирига саҳна бўлган.
Президент Тоқаев мамлакатидаги вазиятни тинчитиш учун Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан кўмак сўраган биринчи собиқ Шўро давлатига айланган.
Остона бунинг ортидан Қозоғистоннинг мазкур ташкилотдан чиқиш ҳаракатида эканига оид устма-уст хабарларни ҳам расман рад этиб чиққани кўрилган.
Сўнгги йилларда айнан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз мудофаа салоҳиятларини мустаҳкамлаш ва кучайтириш ҳаракатида бўлган икки минтақа давлати бўлишади.
Украина уруши фонида Марказий Осиё атрофида геосиёсий тангликнинг қанчалик кучайиб бораётгани четдаги кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган, бугун халқаро аҳамиятга молик воқеъликка айланган.
Марказий Осиё постсовет ҳудудидаги энг катта географик ва демографик ҳудуд бўлади.
Аксарият таҳлилчиларга кўра, Россиянинг Жанубий Кавказдаги хавф остида қолган таъсири ва сўнгги Украина уруши манзарасида ўзининг бор диққат-эътиборини қараётган минтақа.
Бугунги акс-садолар

Сурат манбаси, Getty Images
Аскар Ҳасановнинг ёзишича, "Агар Россия Украинадек кучли давлатни олса, кейингиси аниқ Қозоғистон бўлади". Унга кўра, "қолган Марказий Осиё давлатлари урушсиз СССРга қайтарилади".
Аброр Хакимов эса, "Рус бизга ҳужум қилмайди, аммо ўзаро манфаатли иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни талаб қилади, чунки ҳозирги дунёда юз бераётган сиёсий эврилиш, яъни кўпқутблилик шуни тақазо қилади", деган. У кишининг ўз коментида давом этишича, "шундоғ ҳам улкан ҳудудни эгаллаб турган давлатнинг ўз муаммолари етарли, Украина масаласи эса, Россия Федерациясининг келажакдаги кўпқутбли дунёдаги ўрнини, давлатининг хавфсизлигини белгилаб беради".
Хакимджон Назаровнинг фикрича, "Марказий Осиёдаги БЕШТА мустақил давлат БИРЛАШИБ, ЯГОНА БУЮК ТУРОН ДАВЛАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШЛАРИ нафақат Россиядан, балки Хитой ва бошқа давлатлар таҳдидидан ҳам ўзини ҳимоя қилишга қодирдир".
Бунга эътирозан қолдирилган фикрларга жавобан эса, фолловеримиз изоҳини "ҳозирги сиёсий, иқтисодий, социал ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, аниқ амин бўлганлиги учун ёзганлиги"ни айтаркан, ўз фикрини бир неча бандлар билан асослашга ҳаракат қиларкан, жумладан:
1. Ҳозирда барча собиқ Советлар худудида меҳнаткаш халқларнинг тинч-тотув, фаровон яшашларига асосий хавф-хатар Рус империясини кайтадан тиклашга каратилган Россия раҳбариятининг гегемонистик сиёсатидир. Мустақил Грузия ва Молдова, бугун Мустақил Украинага нисбатан Россия томонидан олиб борилаётган босқинчилик уруши бундан далолатдир. Қолаверса, ҳали Мустақил Украинани босиб ола олмай турган вақтда Россия Давлат бошқарув вакиллари, Госдума депутатлари ва ОАВ пропагандистларининг Мустақил Қозоғистон Давлатига нисбатан ҳамла қилиш ташвиқотини қандай тушуниш мумкин?
2. Биз Марказий Осиёдаги Мустақил Давлатлар, шу жумладан, қардош Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қанчалик мустақиллигимиз ҳақида баралла овоза қилмайлик, аслида ҳолатга назар солсак, СНГ, ЕАЭС, ОДКБ каби Россия Раҳбарияти томонидан уйлаб топилган сунъий бўлса-да, асосий мақсади бу улкан ҳудудга сиёсий тазйиқ ўтказиш мақсадида тузилган ташкилотларга аъзомиз ва Россия Раҳбарияти чалаётган мусиқага ўйнашга мажбур бўлаяпмиз!

3.Тўғри, Марказий Осиёдаги барча Мустақил Давлатлар Раҳбарияти ўзи билганча ўз МУСТАҚИЛЛИГИНИ мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий ва социал тизимда улкан ислоҳотларни олиб бормоқда, аммо ҳарбий томондан бугунда босқинчи номини олган Россия ҳарбий кучлари базаларини Мустақил Қирғизистон ва Мустақил Тожикистон ҳудудида жойлашганлиги нафақат шу икки Давлат, балки қўшни қардош Мустақил Ўзбекистон ва Мустақил Туркманистон ҳудудларини назоратда ушлашга шарт-шароит яратиб берган.
4. Мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти олиб борган ўта нотўғри, яъни Россияга таяниб, ҳамкорликда ривожланиш тизими Мустақил Қозоғистон Республикасини Россиядан катта қарзга тушиши, барча СТРАТЕГИК АҲАМИЯТГА ЭГА корхоналарининг асосан Россия бизнеси қўлига ўтиб кетганлиги, социал тизимда икки Давлат фуқаролигини жорий қилиш - Қозоғистон ҳудудида яшаб келаётган ва Рус миллатига мансуб аҳолининг Россия фуқаролигини олиб, Қозоғистонда яшаш ҳуқуқи берилганлиги энди сиёсатда, айниқса, шимолий ҳудудларида миллатчиликнинг ўта тезликда тарқалиши оқибатида худди 2014-йиллар Мустақил Украинани Донецк ва Луганск вилоятларидаги каби жуда катта хавф ҳудидига айлантириб қўйди.., деган.
Бунинг ортидан, "келинг, узоқни эмас, ўз ҳудудимиз Марказий Осиёдаги мустақил давлатлардаги аҳволни таҳлил қилайлик", деркан, уларнинг барчаси мустақил давлатларида "Давлат тили тўғрисида"ги қонунни имзолаганини айтиб, уни амалда жорий этишда "қийинчилик туғдираётган" омил борасида ҳам ўзининг шахсий фикрларига тўхталиб ўтган. Ва айни ўринда ўзининг эътиборини, "Самарқанд, Бухоро шаҳри ичида асосий муомала тили тожик тили" экани, "Тошкент вилояти тоғли Бўстонлиқ туманидан бошлаб мустақил Ўзбекистоннинг шимолий қисмининг барчасида асосан қардош қозоқ миллати вакиллари яшаб келаётганлиги, Паркент туманидан бошлаб Наманган, Фарғона вилоятлари шарқий жанубий қисмида асосан қардош тожик миллати вакиллари яшаб келаётганлиги, худди шунга ўхшаб, қардош Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида, қардош Тожикистоннинг Хўжанд, Ўратепа, Панжикент шаҳарлари ва Тожикистоннинг шимолий вилоятларида ҳамда қардош Туркманистоннинг шимолий шарқий вилоятида асосан ўзбек миллати вакиллари яшаб келаётганлиги"га қаратган.

Айни ўринда эътиборга молик жиҳати - худди шу фолловеримиз каби Би-би-си Ўзбек хизматининг ижтимоий тармоқлардаги акаунтларида "Бугун Марказий Осиё ўзини Россия таҳдидидан ҳимоя қила оладими");