Уруш: Россия нега Украинага бостириб кирди ва Путин нимани истайди? Таҳлил Ukrainа Rossiya Putin Yangiliklar

Россия президенти ва Мудофаа вазири

Сурат манбаси, MIKHAIL METZEL/TASS

Сурат тагсўзи, Босқин бошланишидан бир неча дақиқа олдин, Президент Путин телевидение орқали қилган мурожаатида замонавий Украинанинг доимий таҳдиди остида Россия ўзини "хавфсизликда, ривожланишда ва мавжуд ҳис эта олмайди", деб айтди
  • Author, Пол Кирби
  • Role, BBC News

Россия ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан аҳолиси 44 миллионлик Европа демократик давлати бўлган Украинага ҳалокатли ҳужум бошлади. Президент Владимир Путин бир неча ой давомида қўшнисига бостириб кириш нияти борлигини инкор қилиб келган эди, бироқ кейин у тинчлик битимини улоқтириб, Украинанинг шимоли, шарқи ва жанубидаги чегараларни бузиб, мамлакатга бостириб кирди.

Ўлганлар сони ортиб бораётган экан, энди уни Европада тинчликка хавф солаётганликда айблашмоқда ва бундан кейин содир бўладиган воқеалар қитъанинг бутун хавфсизлик тузилмасига таҳдид солиши мумкин.

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Рус қўшинлари қаерга ҳужум қилмоқда ва нима учун?

Украина бўйлаб шаҳарлар яқинидаги аэропортлар ва ҳарбий штаб-квартиралар, жумладан, Киевдаги асосий Борисполь халқаро аэропорти биринчи бўлиб зарбага учради. Кейин танклар ва қўшинлар Украинанинг шимоли-шарқида, 1.4 миллион аҳолиси бўлган Харьков шаҳри яқинидан бостириб кирди; шарқда Луганск яқинидан ва шимолда қўшни Беларусдан. Россия қўшинлари Украинанинг йирик порт шаҳарлари Одесса ва Мариуполга ҳам ташланди.

Босқин бошланишидан бир неча дақиқа олдин, Президент Путин телевидение орқали қилган мурожаатида замонавий Украинанинг доимий таҳдиди остида Россия ўзини "хавфсизликда, ривожланишда ва мавжуд ҳис эта олмайди", деб айтди.

Путин мақсади таъқиб ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш ва Украинани "қуролсизлантириш ва нацистлардан тозалаш" эканини урғулар экан, унинг кўпгина далиллари сохта ёки мантиқсиз эди. Украинада геноцид бўлмаган ва бу мамлакат яҳудий президент бошқараётган жонли демократиядир. "Қандай қилиб мен нацист бўлишим мумкин");