Янгиликлар: Трампнинг гапига Москва жим, Киев ҳайрон, рубль қимматлаяпти, Тоқаев минтақада илдамлик қилдими ва Марказий Осиёда ўнлаб одам ҳукм қилинди – улар ИШИД га алоқадорми? Видео

Путин ва Зеленский

Сурат манбаси, EPA

Минтақа ва дунёда нима гап – шу соатларда сарлавҳаларга чиққан ва чиқаётган янгиликлар.

Алоқадор мавзулар:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ким ҳақ?

Дональд Трамп

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Дональд Трамп АҚШ, Россия ва Украина Мюньхенда уч томонлама музокаралар ўтказишларини айтмоқда.
Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Йирик Хавфсизлик анжуманига мезбонлик қилаётган Мюньхендан зиддиятли хабарлар олинмоқда.

Дональд Трамп АҚШ, Россия ва Украина Мюньхенда уч томонлама музокаралар ўтказишларини айтмоқда.

Аммо расмий Москва бу хусусда ҳозирча жим, Киев эса, бунақа учрашувдан "хабарлари йўқ"лигини айтиб турибди.

Би-би-сининг Хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Франк Гарднернинг анжуман ташкилотчиларига таяниб айтишича, Мюньхенда Россия ҳайъатининг ўзи йўқ.

Москва эса, саммитга делегация юбормаётганини маълум қилган.

Дунё давлатлари лидерларининг мазкур анжуманида айнан Украина урушининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиши айтилган.

АҚШ вице-президенти
gettyimages
Putin Ukrainaning uzoq muddatli mustaqilligini kafolatlovchi tinchlik kelishuviga rozi bo‘lmasa, Moskva sanksiyalar va ehtimoliy harbiy harakatlarga yuz tutishi mumkin...
Jey Di Vens
AQSH vitse-prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Володимир Зеленский Мюнхен Хавфсизлик анжуманида Украинадаги урушни тугатиш бўйича "АҚШнинг тайёр режасини" кўрмаётганини баён қилган.

Украина президенти кечроқ АҚШ вице-президенти билан ҳам кўришмоқчи.

Жей Ди Вэнс эса, анжуман арафасида Американинг нуфузли Wall Street Journal га гапирган, у, "агар Путин Украинанинг узоқ муддатли мустақиллигини кафолатловчи тинчлик келишувига рози бўлмаса, Москва санкциялар ва эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга юз тутиши мумкин"лигини айтган.

Американинг НАТОдаги иттифоқчилари Трамп ва Путиннинг телефон орқали Украина урушига чек қўйиш бўйича музокараларни зудлик билан бошлашга келишиб олганликларига оид баёнотга ҳануз ўз муносабатларини билдиришмоқда.

Володимир Зеленский ҳеч бир келишув Украинанинг иштирокисиз бўлмаслиги шарт, деб турибди.

22 феврал куни Россиянинг Украинага кенг кўламли тажовузига роппа-роса уч йил бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Тоқаев "хуш қаршилади"

Қозоғистон президенти

Сурат манбаси, rasmiy

Қозоғистон президенти Трамп ва Путиннинг илк телефон мулоқотини хуш қаршилаган.

Қозоғистон дунёнинг қуруқлик орқали Россия билан энг узун чегарага эга ва минтақанинг унга чегарадош ягона давлати бўлади.

Яқин-яқингача Украинадан кейин Россиянинг навбатдаги нишонига айланажагига оид хавотирларга сабаб бўлиб келаётган постсовет мамлакати.

"Ҳозир одамлар Украина ҳақида кўп гапирмоқда. Биз бошиданоқ урушни тўхтатиш, дипломатик музокаралар йўли билан келишув ва муросага эришиш тарафдори эдик. Бизнинг мавқеимиз ҳақиқатга айланмоқда. Икки йирик давлат сиёсий мулоқотни бошлади. Бу ижобий тенденция. Бу Қозоғистонга ҳам фойда келтиради. Шунинг учун биз бу тенденцияни имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз", - деб айтган Қасим Жомарт-Тоқаев.

Қозоғистон президенти
rasmiy
Bu ijobiy tendensiya. Bu Qozog‘istonga ham foyda keltiradi. Shuning uchun biz bu tendensiyani imkon qadar qo‘llab-quvvatlaymiz...
Qasim Jomart-Toqayev
Qozog‘iston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Хабарларга кўра, Қозоғистон раҳбарининг бу сўзлари пойтахт Остонада, унинг бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви чоғида янграган.

Президент "Ишчи касблар шаҳри" фестивалига ташриф буюрган.

Қозоғистон уруш билан кечаётган сўнгги уч йил ичида Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этишга тарафдорлик қилиб келган.

Расмий Остона орада Хитой ва Бразилиянинг Украина бўйича тинчлик режасини ҳам қўллаб-қувватлаб чиққан.

Аммо ўзининг ҳар доим барча мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, БМТ Низоми тамойилларига риоя қилиш позициясида туришларини айтган.

Қолган минтақа давлатлари пойтахтларидан эса, ҳозирча бунга ўхшаш хабарлар олинмаган.

Музокараларнинг Россия устунлиги остида кечиши ва келишувга унинг шартлари асосида келиниши истиқболи эса, постсовет маконида яна Кремлнинг таъсирини кучайтиришига оид хавотирлар ҳам йўқ эмас.

Рубль қимматлаяпти

Россиядаги пул айирбошлаш шохобчаси

Сурат манбаси, Valerij Sharifulin/TASS

Россияда 14 феврал, жума куни АҚШ долларининг расмий курси 91 рубль, евро қарийб 95 рублни ташкил қилган.

Кеча, пайшанба кунига қараганда ҳар иккала валюта ҳам рублга нисбатан сезиларли даражада арзонлаган: иккаласининг қиймати ҳам уч рублга тушган.

Шу билан бирга, Россия фонд бозорларида биржа котировкалари кескин кўтарилган.

Улар Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақидаги муҳокамалар, Трамп ва Путин ўртасидаги илк телефон мулоқотига оид хабарларга шу тариқа муносабат билдиришган.

Доллар курси ўтган йилги қийматларидан ҳайратланарли даражада фарқ қилмоқда.

Америка валютаси ўтган йилнинг кузида кўтарила бошлаган ва унинг чўққисида қиймати банклараро бозорда 114 рублдан ошган.

Доллар ва евро 2024 йилнинг июн ойидан бери Москва биржасида сотилмайди ва Марказий Банк валюта курсларини банклараро статистика асосида белгилайди.

Савдо биржанинг ўзига ва унинг инфратузилмасига қарши санкциялар киритилиши ортидан тўхтаган.

Россия Украина уруши ва расмий Москванинг кучайиб бораётган аксилмиграцион сиёсати манзарасида ҳам аксарият минтақа аҳолиси учун ҳали-ҳануз йирик меҳнат бозори вазифасини ўтаб келади.

Бу мигрантлардан кўпчилиги Ўзбекистон фуқаролари ҳисобига тўғри келади.

Улар ҳар йили ортга юбориб келаётган миллиардлаб долларлик маблағлар аксар минтақа давлатлари ҳукуматлари учун муҳим аҳамият касб этади - ҳар қандай ижтимоий портлаш эҳтимолини юмшатиб келаётган самарали воситалардан бири бўлади.

Марказий Осиёда янги ҳукмлар

Маҳкум

Сурат манбаси, gettyimages/illyustrativ

Тожикистонда 30 дан ортиқ киши ҳукм этилишган.

Уларга 8 йилдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазолари берилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳукм этилганлар ўтган йили Ваҳдатдаги Наврўз айёми иштирокчиларини заҳарлашга уринишда айбдор, деб топилишган.

Бу ҳақда бугун, 14 феврал куни Тожикистон Бош прокуратураси маълум қилган.

Тожикистон хавфсизлик хизматларидаги манба "Рейтер" ахборот агентлигига маҳкумлар барчаси ИШИДнинг Афғонистондаги Хуросон қанотига алоқадор эканликларини айтган.

Қоралов томонининг маълум қилишича, бу шахслар айём қатнашчилари учун мўлжалланган таомларни заҳарлашга уринишган.

"Рейтер" ахборот агентлигининг ёзишича, Тожикистон Бош прокуратурасининг Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи журналистларга мазкур жиноятни содир этганликда яна 10 кишининг қидирилаётганини билдирган.

Аммо, хабарларга кўра, Жуманазар Сайидаҳмадзода аниқ неча кишига ҳукм чиқарилганлигини айтмаган.

Тожикистон Ўзбекистон ва Туркманистон билан бирга Марказий Осиёнинг Афғонистонга чегарадош уч давлатидан бири бўлади.

Сўнгги пайтларда минтақа қолиб, дунёда ҳам ИШИД-Хуросон қанотининг кучайиб бораётганига оид хавотирлар ортган.

Куни-кеча худди шу гуруҳ таҳдиди БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам муҳокама қилинган.

Аммо "Рейтер"нинг манбаси маҳкумлар нега ИШИДнинг ҳозирда энг фаол ва жангари қаноти сифатида кўрилувчи Хуросон қанотига алоқадор, деб кўрилаётгани сабаби ва тафсилотларига тўхталгани ёки йўқлиги агентлик хабарида ноаён қолган.

Бизга аъзо бўлинг: