"Мирзиёев ҳам кўпхотинлиликни йўқотолмайди"

Иккихотинли Элибоев кўпхотинлиликни советлар ҳам йўқотолмаганини айтади

Сурат манбаси, Eliboyev

Сурат тагсўзи, Иккихотинли Элибоев кўпхотинлиликни советлар ҳам йўқотолмаганини айтади

Иккихотинли Баҳодир Элибоевга кўра, бирдан ошиқ аёлга шаръий никоҳ ўқийдиган муллаларга жиноий жазо берилиши муаммони ҳал қилмайди. Никоҳ ўқитаман, дейдиган одам бу ишни қўшни мамлакатларга чиқиб ҳал қилиб келавериши мумкин. Унга кўра, кўпхотинлиликни советлар ҳам йўқота олмаган.

Элибоев, аксинча, Ўзбекистонда кўпхотинлиликга қонунан рухсат бериб, уни назоратга олиш кераклигини айтади. Иккита турмуш ўртоғидан 4 фарзанди бор Элибоев кўпхотинлилик эркак учун масъулият ва у жамиятдаги фаҳшнинг олдини олишда муҳим ечим эканлигини таъкидлайди.

"Мирзиёев ҳам кўпхотинлиликни йўқотолмайди"

Сурат манбаси, Bahodir Eliboev

Сурат тагсўзи, "Мирзиёев ҳам кўпхотинлиликни йўқотолмайди"

Суҳбатдошимиз Президент Мирзиёев айтганидек, болали бева аёллар муаммоси бўлмаслиги учун фарзандни отага бериш кераклигини айтади.

Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев ЗАГСдан рўйхатдан ўтмаган жуфтликларга шаръий никоҳ ўқийдиган имомларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида гапирган эди.

Элибоев билан суҳбатни тинглаш учун YouTube линкини босинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02